Аёллар

Пушкин: Эй пайғамбар аёллари!

Чоп этилди Fevral 7, 2019 Пушкин: Эй пайғамбар аёллари!da fikr bildirishni o'chirish

Қуръони каримдаги энг катта сура «Бақара» сураси бўлиб, у 286 оятдан иборат. «Фотиҳа», «Бақара», «Оли-Имрон»дан кейии тартиб бўйича тўртинчи ўринда турган «Нисо» сураси ҳам ҳажм жиҳатидан катга суралар сирасига киради. Сурада оила, турмуш, аёлларнинг инсоний хуқуқлари муаммолари муолажа этилгани, бу муаммолар ниҳоятда эътиборли саналиб, суранинг биринчи оятидаёқ шу ҳакда фикр юритилгани боис у «Нисо» — «Аёллар» деб номланган.
«1. Эй одамлар! Сизларни бир жон (Одам)дан яратган ва ундан жуфти (Ҳавво)ни яратган қамда иккисидан кўп эркак ва аёлларни таратган Раббингиздан қўрқингиз! Шунингдек, ўрталарингиздаги ўзаро муомалада номи келтирилувчи Аллоҳдан ва қариндошлар (алоқасини узиш)дан қўрқингиз. Албатта, Аллоҳ сизларни кузатиб турувчидир».
Аллоҳ таоло жами одамзотга хитоб қилиб, уларнинг инсон эканликларини эслатмоқда. Чунки одам инсонлигини эслаш билан одам, йўқса у феъл-атворда ҳайвонот қадар, сайъи амалида шайтанат қадар тубанлашуви ҳеч гап эмас.
Одам шарафли одамга тақвоси туфайли айланади. Шунинг учун ҳам инсонни камолот сари чорловчи комиллик таълимоти бўлгаи Қуръон бани башарни қайта-қайта Аллоҳдан қўрқишга, тақволи бўлишта ундайди.
Муфассирларимиз ояти каримадаги нозик бир ҳикматга эътиборни қаратишган, яъни «сизларни бир жондан яраттан ва ундан жуфтини яратиб…» жумласида улкан ҳақиқат мужассам бўлган, деб таъриф беришган.
Оятдан англанишича, Аллоҳ таоло Эркак билан Аёлни улуғ ҳикмат билан яратди. Инсон бўлиб яратилгани боис эркак учун ато этилган олий мақомлар, барча имтиёзлар аёлга ҳам тегишлидир. Пайдо бўлган ониданоқ аёл хуқуқда, дунёвий ҳаётдан баҳрамандликда фазлу масъулиятда эркак билан тенг мақом олди. Қуръон аёлни эркак билан баб-баробар инсони шариф иоми билан улуғлади, бир йўла икки зотга ҳам мурожаат қилиб: «Йа аййуҳаннасу!» деб хитоб қилди. Агар Аллоҳ таоло аёл зотининг мартабасига пастроқ белгилаганида эркак ва аёлни бир сифат остида жамламаган бўларди.
Ушбу суранинг учинчи ояти каримасида «…ўзингизга ёққан аёллардан иккитами, учтами, тўрттами никоҳлаб олинг», жумласи мавжуд. Бу оятдан исломда тўрттагача хотин олишга рухсат ҳукми кслиб чиққан. Бу ҳукмдан исломнинг моҳиятиии англамаганлар ёки атайдан уни бузиб талқин қилишга интилганлар — динимиз душманлари бутунлай хато хулосалар чиқаришади. Ислом дини ахлоқий, ижтимоий, ҳаётий ҳикматлар асосида Қуръони каримнинг мазкур ояти орқали тўрттагача хотин олишга рухсат берди, лекин оят давомида: «Агар адолат қила олмасликдан қўрқсангиз, биттани (олинг) ёки қўлингизда мулк бўлганлар билан (кифояланинг). Мана шу жабр қилмаслигингизга яқинроқдир», дейилди.
Агар биз масалага давр ва шароит нуқгаи назаридан ёндашсак, рухсат маъносидаги бу қуръоний ҳукм аслида хотин олишда чеклов сифатида ваҳий бўлгани очиқ кўринади. Чунончи, Арабистонда исломгача бўлган жоҳилия даврида эркаклар ўнталаб, ўнбешталаб, ҳатто, ундан ҳам кўп аёлларга саноқсиз уйланаверганлар, улар учун ҳеч қандай чеклов бўлмаган. Аёл ҳеч қандай инсоний ҳуқуққа эга бўлмаган. Ислом дини беҳад даражадаги кўпхотинликка чегара қўйиш маъносидаги бу ҳукмни чиқарди. Инсоний қадр-қиммати, аёллик иззати, ҳуқуқлари хўрланган заифаларнинг жамиятдаги ўринларини барқарорлаиггириш, уларга бўлган ҳурмат-эътиборни қонуи даражасига кўтариш мақсадида кўпхотинлик чегараси белгиланди. Шунда ҳам улар ўртасида одиллик қилиш учун маънавий, моддий, жисмоний қувватга эга бўлмоқликни — адолатни инкор этиб бўлмайдиган даражадаги кескин шарт ва илоҳий ҳукм қшшб қўйилди. Агар эркакда адолатдск улуғ сифат бўлмас экан, у «битгани олиш» билан чекланиши лозимлиги, шундагина аёлга жабр қилиш гуноҳидан сақланиб қолиши мумкинлиги уқтирилди.
Инсоний фазилатларнинг, адолатнинг энг улуғ даражадаги мужассам тимсоли, қуръоний комил ахлоқ соҳиби, икки олам сарвари Расулуллоҳ (с.а.в) ҳам биринчи завжаи муҳтарамалари Хадичаи Кубро (р.а.) тириклик вақтларида биргина аёл билан ҳаёт кечирганлар. Кейинчалик бир нечта аёлни никоҳларига олишлари илоҳий амр асосида бўлиб, ўзига хос сабаб ва ҳикматлари бор. Аллоҳнинг Расулидек буюк зот бир нечта завжалар билан яшаётган пайтларида «Ўзимга боғлиқ бўлмаган ҳолатларда мени кечиргин», деб тинмай Аллоҳдан афву мағфират сўраганлар. Чунки Сарвари Олам мутлақ адолатга эришиш башар учун мушкул иш эканини яхши англаганлар. Пайғамбардек зот адолатсизликка йўл қўйиб, гуноҳга ботишдан қўрқсалар… бошқаларга йўл бўлсин. Аммо мавзуимизга оид бўлмаганидан бу масалаларга кўпроқ тўхталишни лозим топмадик.
Ислом Қуръон ҳукми орқали кўпхотинликка тарғиб қилмади, аксинча, кўпхотинликни чегаралади. Аёл шаънини поймол қилмади, аксинча, аёлнинг инсоний ҳуқуқларини тиклади, Қуръон оятида мужассам бўлган илоҳий низом асосида эркак билан аёлнинг ижтимоий ҳуқуқини тенглаштирди. Натижада аёл ўзига берилган маҳр ва совғаларни волийлари эмас, ўзи мустақил, истаганича исгифода этишга, мерос олишга ҳақли шахсга айланди. Исломдаги шахс эркинлиги фақат эркакларга эмас, аёлларга ҳам баб-баробар адли илоҳий ила татбиқ этилган муқаддас қонундир. Қуръон ояти орқали нозил бўлган илоҳий ҳукм туфайли мусулмон аёлининг маънавий ҳақ-ҳуқуқлари ва иқтисодий таъминоти муҳофазага олинди. Эркак ва аёлнинг ҳуқуқий жиҳатдан тенглиги эркаклар зиммасидаги жисмоний ва моддий таъминот вазифаларини адо этиш масъулиятини, аёллар зиммасидаги ўз хожасига итоаткорлик бурчини бекор қилмайди, албатта. Қуръоний ҳикматларга асосланган исломий таълимот аёлни инсоний ҳуқуқ жиҳатидан эркак билан тенглаштирганида унинг аёллик нафосатини, иффатини, нозиклигини ҳисобга олган ҳолда, эркак паноҳида асралишга муҳтож ва муносиб, ардоқли ва севимли бир хилқат сифатида англатди. Аёлнинг нозик елкасига номуносиб муаммолар масъулиятини юклашдек, советлар замонига хос тўпори тенглаштиришни исломдаги инсоний шараф нуқтаи назаридан тенглаштириш билан қиёслаб бўлмайди.
Ислом воқеий диндир. Исломда дунё моҳияти ниҳоятда теран акс этгани, Қуръон инсонларга уларнинг дунёвий ҳаётларини олий низомда олиб боришлари учун энг мукаммал дастуруламал экани унинг аёллар муаммосига оид оятлари — ҳукмларида ҳам ифодасини топган. Ҳаётда содир бўлиши мумкин бўлган турли фавқулодда, табиий ё зарурий ҳолатларни олий илоҳий низом асосида ҳалоллик ва поклик йўли билан, адолат мезони билан ҳал қилиш мақсадида тўрттагача хотин олишга рухсат берилган. Эътибор беринг: асло шарт қилиб қўйилмаган, аксинча, қайтарилган. Қуръоний ҳукмда холис ҳикматлар, улкан ҳаётий ҳақиқатлар мавжуд.
Албатта, Пушкин ёзган иқтибос Қуръоннинг илмий тафсири ёки таржимаси эмас, балки шеърий асардир. Унда шоирона тасвир, ўхшатиш, сифатлашлар билан ишлатилиши табиий. Шеърда шоирона образ бўлмаслиги мумкин эмас. Қуръонда «Эй пайғамбар аёллари», деб келган иборани шеърда «Эй пайғамбарнинг пок аёллари» деб берилиши Қуръондан узоқлашиш эмас, аксинча, Қуръон моҳиятидан келиб чиққан ҳақиқатни, Қуръоний руҳиятни теран англашдир. Пайғамбар аёлларининг олий фазилатларга эгалиги шубҳасиз, лекин уларнинг энг мумтоз фазилатлари поклик экани Қуръон ва ҳадислардан яхши маълум.
«Аҳзоб» сураси 30-, 32-оятларда Пайғамбар аёлларига бундай мурожаат қилинади:
«30. Эй пайғамбар аёллари! Сизлардан ким аниқ фаҳш ишини қилар экан, унинг учун азоб икки баробар зиёда қилинур! Бу (каби жазоларни бериш) Аллоҳга осондир.
31. Сизлардан ким Аллоҳ ва Унинг пайгамбарига итоат этса ва эзгу амал қилса, Биз унинг мукофотини икки ҳисса қилиб берурмиз ва унинг учун фаровон ризқ (жаннат)ни тайёрлаб қўйгандирмиз.
32. Эй Пайғамбар аёллари! Агар тақводор бўлсангиз, (ўзга) аёлларнинг бирортаси каби эмассиз».
Пушкин ҳам шеърларини худди шуидай хитоб билан бошлайди ва юқоридаги оятлар мазмунини жам қилиб:

О жены чистые пророка,
От всех вы жен отличены (Т. И. с. 188)

«Эй Расулнинг пок аёллари,
Устуворсиз жами аёлдан», деб ёзади.
«Аҳзоб» сурасининг 6-оятида:
«6. Пайғамбар мўминларга ўзларидан ҳам ҳақлироқдир, унинг хотинлари эса уларнинг оналаридир», дейилган.
Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳам одам фарзанди, жами инсонларга хос хусусиятлар у зотга ҳам тегишли. Аммо Муҳаммад (с.а.в.) Аллоҳнинг фазлу карами туфайли барча гуноҳлардан поклар. У зогда фақат эзгулик ва ҳусни хулқ ибрати бор. Пайғамбар (с.а.в.) хотинлари зиммасига ҳам худди шундай масъулият – муслима аёллар учун гўзал ўрнак бўлишдек муқаддас вазифа юклатилган. Бугун ислом аҳли диққат-эътиборида бўлган аёллар гуноҳ қилишлари мумкин эмас. Ҳатго хаёлларидан бирор ножўя фикр ўтмаслиги лозим. Фисқ хаёл мўминларнинг оналари учун кечириб бўлмас айб.
Пушкин пайғамбар аёлларини биби Марям ёпинган иффат либосига ўралган қиёфада тасаввур қилади ва уларнинг қалби фақат «ҳалол оғуш» Пайғамбар (с.а.в.) учун бағишланиши, у кишига садоқатли бўлиб, бирор осийнинг назарига чеҳраи муборакларини очмасликлари лозимлигини эслатади.
Мазкур шеърда Пушкин пайғамбар аёлларининг фазилати қанчалик юксак бўлиши лозимлигини таъкидлаб туриб, иккинчи томондан бу аёлларга атрофдаги мусулмонлар ва саҳобаларнинг муносабати қандай бўлиши лозимлигини ҳам тасвир этади:

Сизлар эса, эй саҳобалар,
Муҳаммадга бўларкан меҳмон.
Зинҳор уни ғайри йўл томон,
Бошламоқдан қилинг тавбалар.
У илоҳий ваҳийга шайдо,
Яшар экан боқмагай асло.
Мадҳиялар, ҳиссиз сўзларга:
Шукр, дея эъзозлаб базмин
Пок дил билан қилингиз таъзим
Уйидаги ёш канизларга.

Расулуллоҳ (с.а.в.) хотинларини «ёш канизаклар» деб таърифлаш, албатта, Пушкиннинг энг катта хатоси. Пайғамбар (с.а.в.)нинг аҳли байтлари жам бўлган оила Шарқ султонларига хос гўзал канизаклар йиғилган ҳарам эмас; илоҳий ҳикмат ва ҳукмлар асосида кофирлар таъқибига учраган, эрлари ислом учун жиҳодда шаҳид бўлган муслималарни бир инсон никоҳида жам қилган байтул муқаддас эканини шоир қаердан билсин, бу ҳақиқатлардан биз сўнгги давр мусулмонлари энди хабар топдик-ку!
Юқоридаги мисралар асосан «Аҳзоб» сурасининг 53-оятига мансуб мазмунни ифода этади.
Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган ҳадисга кўра, саҳобалардан Анас ибн Молик Расулуллоҳ (с.а.в.) Зайнаб бинти Жахш онамизга уйланган кунлари волидалари бериб юборган хайс таомини Пайғамбар (с.а.в.)га келтирган эканлар. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.) мана шу таом билан меҳмон қилиш учун саҳобаларни таклиф этганлар. Улар келиб таомдан тановул қилиб, меҳмон бўлишган. Баъзи гуруҳлар Расулуллоҳ (с.а.в.) уйларида узоқ ўтириб, гаплашиб қолишган. Булар барчаси дунёвий беҳуда гаплар бўлган чамаси, Расулуллоҳ (с.а.в.)га бу ҳолат оғир ботган. Мезбон бўлганлари учун орият қилиб, ҳеч нарса дея олмаганлар. Фақат, ташқарига чиқиб, қайтиб кирганларида аёлларига салом берганлар. Бу нозик ишорадан сўнг саҳобалар чиқиб кетишган. Шу воқеа муносабати билан:
«53. Эй имон келтирганлар! Пайғамбарнинг уйларига фақат сизларни бирор таомга чақирилсагина кирингиз! (Ўшанда ҳам) унга эришишга кўз тутиб турмангиз, балки чақирилганингизда кирингиз ва таомдан сўнг гапга берилиб кетмай, тарқалингиз! Зеро, бу Пайғамбарга озор берур, у эса сизлардан ийманар. Аллоҳ ҳақ (гап)дан тортинмас. Қачон сизлар улардан (пайғамбар аёлларидан) бирор нарса сўрасангиз, парда ортидан сўрангиз. Мана шу сизларнинг дилларингиз ва уларнинг дилларига нисбатан ҳам тозароқ (иш)дир. Сизлар учун Аллоҳнинг пайғамбарига озор бериш ва ундан кейин аёлларига уйланишингиз асло мумкин эмасдир. Чунки бу Аллоҳ наздида улкан (гуноҳ)дир».
Пушкиннинг шеърларига асос бўлган Верёвкин таржимасида бу оят шундай ўгирилган:
«53. О правовърные, не входите въ домъ пророческъ безъ его позволения, развъ случайно безъ намърения; бывая приглашаемы отъ него, входите свободно, и насытившись трапезы его, возвращайтеся вт» домы ваши, не досажайте ему плодословиями единые со другими.
Егда бесъдуетесъ женами его, да имуть покрывало на лицахъ их. Прилично бо есть сие ихъ цъломудрию, вашей скромности.
Не должны скучати пророку Божию, не должны знати его женъ инако же согръшите тяжко».
Верёвкин таржимаси билан Пушкиннинг «II иқтибос»ини қиёслар эканмиз, шоир Қуръон матнининг мазмунини тўлиқ сақдагани, «Аҳзоб» сурасига мансуб оятлар шеърий йўсинда қайта баён этилганлиги аниқ аён бўладн.
Қуръон услубига хос мурожаат усули ҳам шеърда худди Қуръондагидек шаклда намоён бўлган. Қуръонда Аллоҳ таоло пайғамбар аёлларига, сўнг саҳобаларига мурожаат қилади. Пушкин ҳам шеърида Расулуллоҳ (с.а.в.) аёллари ва саҳобаларига Аллоҳ таоло хитоб қилаётганини тасвирлаб, оятнинг илоҳий ваҳий эканиии тасдиқлаган ҳолда баёи этади.
Верёвкин таржимасида қўлланилган «порок», «покрывало», «целомудрие» каби сўзларни Пушкин шеър лексикасида жуда муваффақият билан қўллайди. Мазкур оятда зуҳур этмаган, лекин Пайғамбар (с.а.в.)нинг шамойиллари учун хос бўлган хусусиятларни ҳам шоир анча кенг тасаввур қилган ва теран ҳис этган ҳамда Аллоҳ тилидан саҳобаларга хитоб шаклида: Расулим беҳуда, дунёвий гап-сўзларни ёқгирмайди; унинг дилига илоҳий ваҳийларгина маъқул; сиз уни лағв гаплар билан машғул қилманг, деб буюради.
Пушкин юқорида баён қилинган воқеа муносабатида тушган оят мазмунини тасвирлаш орқали пайғамбар аёлларига саҳобалар улуғвор бир тавозеъ билан муносабатда бўлишлари лозимлигини таъкидлайди. Чунки бу аёллар бошқа ҳеч қайси аёлларга ўхшамайди. Уларнинг одоб-ахлоқи ҳам, тақво ва иффати ҳам бошқа аёлларникидан устун. Шу мақомларига яраша улар барчадан устувор иффатли муомалага муносиб. Саҳобалар ва пайғамбар аёллари ўртасидаги муомала маданияти Пушкинга маъқул бўлганидан шоир уларни бу тоҳира аёлларга «пок дил билан таъзим қилишга» чақиради.
Пайғамбар аёлларига бағишланган «II иқтибос»дагина эмас, Пушкиннинг бутун ижодида Шарқ аёлларини поклик тимсоли сифатида улуғлаш ғояси устун туради. Шоир «Кавказ асири» поэмасида мусулмон аёлларининг ҳаёли хатти-ҳаракатларини ниҳоятда нафис манзаралар сифатида тасвир этган бўлса, шу поэманинг асосий қаҳрамони черкас қизи (Пушкин бу поэмани дастлаб шу қаҳрамон шарафига «Черкас қизи» деб атаган) сиймоси орқали ифодалаган Шарқ аёлини муҳаббат билан тараннум этиб, уни олижаноб фазилагларга бой, ниҳоятда пок, муҳаббатда ўта фидойи, маҳбубини озод қилиб, жавобсиз севги ҳижронидан ўлимни афзал билган оташин ҳиссиёт ва мардона руҳият соҳибаси сифатида тасвирлайди.
«Лаззатбахш фавворалар шабадасида» шеърида эса, Шарқ аёлларига таъриф бериб: «Они гуриям равны» – «Улар ҳурларга тенгдир», деб поклик Шарқ аёллари табиатидаги энг олий фазилат эканини таъкидлайди.
Нафсиламри, Шарқ аёлларини поклик тимсоли сифатида улуғлаш фақат Пушкинга эмас, умуман Оврупа адабиётига хос хусусият. Инглиз адабиётида Томас Мур, Байрон ижоди, Францияда Монтескье, Волтер асарлари, Германияда Гёрдер, Гегель фалсафаси ва Гёте шеърияти Шарқ аёллари маънавиятини улуғловчи фикрларга бой. Гёте «Ғарбу Шарқ девони»да Шарқ аёлларини шубҳасиз, жаннати аёллар. деб башорат қилган.
Пушкин Қуръондаги Пайғамбар аёлларига қаратилган оятлар мазмуни асосида уларни комил покликка чақирса, Гёте пайғамбар (с.а.в.)нинг аҳли байтларига мансуб аёллардан ҳазрати Хадича, қизлари Фотима (р.а.)ни Биби Марямга, Қуръонда васф этилган Зулайҳога тенг мақомда кўради.
Гёте Зулайҳо, Биби Марям, ҳазрати Хадича ва ҳазрати Фотималарни дунё аёлларининг энг афзаллари, шак-шубҳасиз «жаннат соҳибаларидир», деб ёзган.
Гётенинг Биби Марям ва Хадичаи Кубро ҳақидаги фикрлари Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ҳазрати Алидан ривоят қилинган ҳадисларига кўра, еру кўкка ишорат қилиб: «Буларнинг хотинларининг энг яхшилари Марям бинти Имрон ва Хадича бинти Ҳувайлид», деб берган таърифлари мазмунига жуда яқин туради.
Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг қизлари ҳақида: «Фотима муслималарнинг саййидасидир», деган таърифларини Гёте: «Фотимага фаринггалар руҳи берилиб, жисми асал билан қорилган», деб шарқона шоирона тафаккурга хос услубда тасвирлайди. Хадичаи Кубро, Фотима (р.а.) қиёфалари ҳақида Қуръонда баён этилмаган маълумотлар асосида фикр юритиш Гётенинг Қуръондангина эмас, Пайғамбар (с.а.в.) ҳадисларидан, шоирга яхши таниш бўлган Элспернинг «Муҳаммаднинг ҳаёти» асаридан манба сифатида фойдаланган бўлса керак, деган фикрга олиб келади.

Мўмина аёлларга бу синов дунё,
Ёмонликни раво кўрмагай албат.
Машҳур тўрт нафар хойрун-нисо,
Шаксиз улар соҳиби жаннат.
Бири сиддиқалар офтоби Зулайҳо,
Юсуф қошида ишққа айланган вужуд,
Ҳусн мулкин тахтида икки подишо,
Уларга ҳатто кофир айламиш сужуд.
Бири эса муқаддас Биби Марям,
Дунё Халоскорин мушфиқ онаси.
Марямчалик шафиқани кўрмаган олам,
Дарёдир хоч олдида тўккан жоласи.
Завжаи Муҳаммад ҳам дохили жаннат,
Чун Мустафога ҳабиблик энг олий сифат.
Хадича-ла ахир Расул топмиш саодат,
Шону шуҳратни ҳам, Ҳақни ҳам албат.
Саййида Фотима эрур робиъун нисо,
Расулга қиз, Алига ёрки, Яратган.
Малак поклигини қилиб дилига жо
Вужудини қормиш асалдан.

(Таржима ўзимизники – Д.Қ.)

Гётенинг «Ғарбу Шарқ девони»га мансуб бу шеър унинг Шарқ аёли маънавиятини олий фазилатлар мужассами сифатида тараннум қилганини кўрсатади. Оврупа адабиётининг турли вакиллари турли даврларда кўнгиллар шайдоси бўлмиш аёлларнинг ниҳоятда гузал сиймоларини яратганлар. Лекин у гўзалларнинг бирортасига «жаннати»лик унвони насиб этмаган. Гёте эса юқоридаги шеърида васф этилган аёлларни бу олий унвонга муиосиб зотлар, деб талқии қилди.
Пушкин ҳам Расулуллоҳ (с.а.в)нинг завжаи мутоҳҳараларини «пайғамбарнинг пок аёллари» деб таърифлаб, уларни Гёте башорат қилган мақомга муносиб деб билгани учун «Сизгадир мерос Биби Марям ёпинган либос» деб тасвирлади.

 

Дилбар ҚАМБАРОВА
Манба: adabiyot.uz