Мақолалар

Энг улуғ саҳобага берилган тавсия

Чоп этилди Fevral 8, 2019 Энг улуғ саҳобага берилган тавсияda fikr bildirishni o'chirish

Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу) Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан фарз намозлардан кейин доим айтиб юришлари учун бирор дуо ўргатишларини сўраганларида, Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳумма инний золамту нафсий зулман касийрон ва лаа яғфируз зунууба илла анта. Фағфирлий мағфиротан мин индика варҳамний. Иннака антал Ғофурур Роҳийм”деган дуони ўргатган эканлар.

Дуонинг маъноси:“Эй Аллоҳ! Албатта, мен ўз нафсимга кўп зулм қилдим. Гуноҳларни фақатгина Сен мағфират қиласан. Бас, ҳузурингдан бўлган мағфират ила мени мағфират этгин ва менга раҳм қилгин! Албатта, Сен Ғофур, Роҳийм Зотсан”.

Пайғамбарлар (алайҳимуссалом)дан кейин инсонларнинг афзали бўлган Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу)га ушбу дуо ўргатилибдими, демак, бизлар кўзимизни каттароқ очишимиз, тилимиздан ҳам, дилимиздан ҳам истиғфорни қўймаслигимиз керак. Аллоҳ таоло бизни ихлос билан кўп истиғфор айтиб, Ўзининг мағфиратига эришадиган бандаларидан қилсин, омин!

 

Нозимжон Иминжонов тайёрлади.

“Ислом нури” газетасининг 2019 йил, 2-сонидан