Дунё янгиликлари

Туркманистон ва Эрон ўртасидаги чегара постлари ёпилди

Чоп этилди Yanvar 14, 2020 Туркманистон ва Эрон ўртасидаги чегара постлари ёпилдиda fikr bildirishni o'chirish

Туркманистон ва Эрон ўртасидаги чегара-ўтказиш постлари 8 январдан бошлаб ёпилди. Бу ҳақда «Хроника Туркменистана» хабар берди.

Маълум қилинишича, Ашхобод шаҳри яқинидаги Бажгиран, Этрек қишлоғи яқинидаги Этрек пункти ҳамда Сагарт ва Артиқ чегара-ўтказиш постлари уч кундан буён юк ва одамларни, шу жумладан, Эронга тиббий мақсадларда бормоқчи бўлган кишиларни ўтказмаяпти.

Эрондан озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлар етказиб берувчи майда савдогарларнинг хабар беришича, чегарачилар чегара постларининг ёпилиши бўйича аниқ сабабларни ҳам, пунктлар қачон очилишини ҳам айта олмаяпти.

Бажгиран божхона пункти офицерларидан бирининг сўзларига кўра, бу АҚШ ва Эрон ўртасидаги таранглик билан боғлиқ бўлиши мумкин.

АҚШ ва Эрон ўртасидаги кескинлик АҚШ томонидан Эроннинг энг нуфузли генерали Қосим Сулаймоний ўлдирилгач кучайди. Бунга жавобан Эрон 8 январь куни АҚШнинг Ироқда жойлашган иккита ҳарбий базасига ракета зарбалари берди. Ўз навбатида, АҚШ ракета зарбаларига жаввобан, Эронга нисбатан янги санкцияларни жорий қилди.