Ўзбекистон янгиликлари

Умра сафарига рейслар сони оширилади

Чоп этилди Yanvar 14, 2020 Умра сафарига рейслар сони ошириладиda fikr bildirishni o'chirish

Ўзбекистонликларни муқаддас Умра зиёратига юбориш бўйича “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК билан ҳамкорликда ҳар куни 3 тадан рейсни йўлга қўйилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита хабар бермоқда.

Маълумки, Умра сафари бўйича мавжуд квота батамом олиб ташланган. 2019 йил 10 декабрь кунидан эътиборан ҳар куни 2 тадан рейс йўлга қўйилганди. Ҳар куни қарийб 500 га яқин ўзбекистонликлар Умра зиёратига жўнаб кетмоқда.

“Сўнгги бир йилдан ошиқроқ вақт ичида Дин ишлари бўйича қўмита томонидан амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида республикамиз ҳудудларида умра навбатларининг сезиларли даражада камайишига эришилди. Мисол учун, 2019 йил 14 ноябрдан бугунги кунгача 21 мингдан ортиқ юртдошимиз Умра ибодатларини адо этиб қайтдилар.

Яна бир маълумот – ҳозирда ҳар куни 3 тадан рейс йўлга қўйиш масаласи бўйича тегишли ишлар олиб борилмоқда. Бунда ҳар куни 700 дан ортиқ юртдошимизни умрага жўнатиш кўзда тутилган”, дейилади қўмита хабарида.

Qalampir.uz