Дунё янгиликлари

Мусулмонларни кескин танқид қилган нидерландиялик сиёсатчи Исломга кирди

Чоп этилди Fevral 8, 2019 Мусулмонларни кескин танқид қилган нидерландиялик сиёсатчи Исломга кирдиda fikr bildirishni o'chirish

Нидерландиялик сиёсатчи, “Озодлик партияси”нинг собиқ аъзоси Йорам ван Клаверен ислом динини қабул қилди. Бу ҳақда Euronews телеканали маълум қилди.

Ван Клаверен 2010 йилдан 2014 йилгача ултра-ўнг “Озодлик партияси” аъзоси бўлган ва мусулмонларни кескин танқид остига олиб, уларнинг динини “ёлғон” деб атаган.

Сиёсатчининг айтишича, у ислом динини қабул қилиш қарорини ушбу дин ҳақида китоб ёзгандан кейин қабул қилган.

“Китобни ёзиш мобайнида ўзим учун янги нарсаларни очдим ва бу ҳолат қарашларимни ўзгартиришга мажбур қилди”, деб айтган сиёсатчи маҳаллий радиога берган интервьюсида.

Сиёсатчи журналистларнинг саволларига жавоб бериш давомида аввал “ноҳақ” бўлганини айтган ва партияси сиёсатининг “барча нотўғри нарса барибир ислом билан боғлиқ бўлиши керак” деган тамойилида ҳаракат қилганини қўшимча қилган.

Бу ултра-ўнг сиёсатчи мусулмонга айланаётган биринчи ҳолат эмас. 2013 йилда шу партиянинг яна бир аъзоси Арно ван Доорн ҳам ислом динини қабул қилган.

Манба:kun.uz