Ўзбекистон янгиликлари

«Вақф» фонди Сурхондарёдаги «Оби-ҳаёт» акцияси доирасида сув чиқариш ишларини давом эттирмоқда

Чоп этилди Fevral 8, 2019 «Вақф» фонди Сурхондарёдаги «Оби-ҳаёт» акцияси доирасида сув чиқариш ишларини давом эттирмоқдаda fikr bildirishni o'chirish

Аҳолининг тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида, “Вақф“ хайрия жамоат фонди томонидан “Оби-ҳаёт“ номли акция ташкил этилиб, Сурхондарё вилоятида сув чиқариш ишлари бошлаб юборилган.

«Вақф» хайрия жамоат фонди матбуот хизмати хабарига кўра, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида, Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани «Боғи обод», «Себзор» ва «Эҳтиром» маҳаллалари аҳолисига фонд томонидан кўмак кўрсатилмоқда. 12 минг нафарга яқин аҳоли яшовчи ушбу қишлоқларга “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан тоза ичимлик суви тармоғини ўтказиш ишлари бошлаб юборилди. Ушбу хайрли ишларда маҳалла аҳолиси ҳам фаол иштирок этмоқда.