Болалар

Ўзингиз ўқиб беринг, ойижон!

Чоп этилди Fevral 9, 2019 Ўзингиз ўқиб беринг, ойижон!da fikr bildirishni o'chirish

Қизим 1-синфни тугатмаёқ ўқишни ўрганиб олган. “Билимдон”, “Ғунча” журналлари ва эртак китобларни қизиқиб ўқийди.

Яқинда қизим учун яна битта китоб сотиб олдим. Рангли муқовада болалар учун нашр этилган, номи – “99 хос исмга мос ҳикоя”. Қизиқишда унинг кирилл алифбосида эканига эътибор бермабман. Қизим: “Буни ўзингиз ўқиб бераркансиз-да”, деб қувониб кетди.

Ўқишни ўрганиб олганидан бери қизимга эртак айтмайман, китоб ўқиб бермайман. Ўзи жуда тиришқоқ бўлганидан мактаб топшириқларини ҳам мустақил, “аъло”га бажараётгани учун қийин вазифамдан “қутулиб” қолгандим. Гоҳида бирон сўз ёки иборани тушунмай, дарслигини кўтариб келса, тушунтириб бераман.

Шунинг учун аввалига китобнинг қайси алифбода эканига эътибор қилмай олганимга афсусландим. Энди эса, ҳар куни қизим иккимизни маърифат ва ҳидоятга яқинлаштираётган, кечга томон ортиб кетадиган чарчоқни қуваётган ушбу китобдан, ноширу муаллифларидан беҳад миннатдор бўляпман.

 

Наргиза ЁҚУБЖОН қизи

“Ислом нури” газетасининг 2019 йил, 2-сонидан