Ўзбекистон янгиликлари

Тошкент вилоятида транспорт воситаси билан боғлиқ жиноятлар камералар ёрдамида фош этилмоқда

Чоп этилди Yanvar 17, 2020 Тошкент вилоятида транспорт воситаси билан боғлиқ жиноятлар камералар ёрдамида фош этилмоқдаda fikr bildirishni o'chirish

Ички ишлар органлари тизимига инновацион технологиялар жорий этилиши фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш билан бир қаторда, кўплаб жиноятларни, жиноий хатти-ҳаракатларни фош этишда ҳам катта аҳамият касб этмоқда. Ҳозирги кунда ички ишлар органларининг қатор хизматларида видео камералардан унумли фойдаланиб келинмоқда.

Жумладан, бу янгилик жорий этилган Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматида унинг самаралари янада яққолроқ намоён бўлмоқда. Бугунги кунда вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари жами 51 видео камерадан фойдаланган ҳолда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаб келмоқда.

2019 йилда мазкур видео камералар ёрдамида жами 220 минг қоидабузарлик аниқланиб, 15 транспорт воситасини олиб қочиш ва 13 йўл-транспорт ҳодисаси содир этиб воқеа жойидан қочиб кетиш жинояти фош этилди.

Шу жумладан, вилоят пост патруль хизмати тасарруфида 2855 кузатув камераси мавжуд бўлиб, улар асосан оммавий тадбирлар ўтказиладиган жойлар, сайлгоҳлар, савдо нуқталари, дам олиш масканлари ва аҳоли гавжум кўчаларга, маҳаллаларга ўрнатилган.

Видео камераларнинг самараси, айниқса, маҳаллаларда ва кўп қаватли турар жой даҳаларида кўпроқ сезилмоқда. Ҳудудлардаги профилактика инспекторлари ички ишлар органларининг бошқа соҳавий хизматлари вакиллари билан ҳамкорликда видео камералардан унумли фойдаланишмоқда. Камералар ўрнатилган ҳудудларда ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар сони йилдан-йилга камайиб бормоқда. Шуларни инобатга олган ҳолда вилоят ички ишлар бош бошқармаси вилоят ҳудудида видео кузатув камералар сонини янада ошириш ва улар кўмагида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини оширишни режалаштирган.

Ўйлаймизки, амалга оширилаётган бу саъй ҳаракатлар вилоят ҳудудида фуқаролар осойишталигини таъминлашга ижобий улуш қўшади.

Тошкент вилояти ИИББ  ЙҲХБ Ахборот хизмати.