Дунё янгиликлари

Нигерда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги қудуқ ишга тушди

Чоп этилди Yanvar 17, 2020 Нигерда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги қудуқ ишга тушдиda fikr bildirishni o'chirish

Аҳолисининг 90 фоизи мусулмон бўлган, Саҳрои Кабирда жойлашган Нигер давлати фуқаролари сувсизликдан азият чекиши ҳақида ОАВ орқали жуда кўп маълумотлар берилган.

Дунёнинг турли бурчакларида яшовчи саховатли инсонлар бу мамлакат аҳолиси учун ичимлик суви қудуқлари қуриб бериш билан шуғулланиб келадилар.

Бу сафар Россия пойтахтида фаолият кўрсатувчи “Исламньюс” ташкилоти вакиллари бу ишга қўл урдилар ва янги қудуққа фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номини бердилар.