Оила

Хунук қизга уйланиб пушаймон бўл(ма)ган йигит

Чоп этилди Yanvar 17, 2020 Хунук қизга уйланиб пушаймон бўл(ма)ган йигитda fikr bildirishni o'chirish

Аввал иқтисодий аҳволи яхши эмасди, лекин кейин ўзини тиклаб олди. Отаси тақводор инсон бўлиб, имомлик қиларди. Иқтисодий аҳволи яхшилангач, отасига:

— Отажон энди уйланишни истайман. Шунча йил ўтди, энди оила қуриш вақти келди, бўлажак аёлимни ўзингиз топишингизни истайман, деди. Ҳаттоки куттирмай, никоҳлашингизни истайман. Тўйим, борган кунимда бўлсин. Топган келинингизни кўришим ҳам шарт эмас…

Бу аслида отасига бўлган ишончнинг бир кўриниши эди. Албатта тақводор бир мўмин, пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг:

“Аёл тўрт нарса учун никоҳланади: моли учун, ҳасаби учун, чиройи учун ва дини учун. Бас, сен диндорини танла, қўлинг тупроққа қорилгур!”, деган ҳадисларига амал қилади. Отаси унга солиҳа, диндор бир қиз топди. Лекин қиз гўзал эмасди.

Йигит юртига қайтди. Уни Миср аэропортида кутиб олишиб, ёпинчиққа ўранган аёлининг ёнига олиб боришди. Хуллас хонада икки ёш ёлғиз қолдилар. Қиз ёпинчиғини олар-олмас, йигитнинг кайфияти тушиб кетади.

Отамнинг менга топган келини шуми? Шунча йилдан кейин катта ҳаяжон билан юртга қайтдим ва… Кўнглига чироқ ёқса ёришмасди. Келинга эътибор бермай ётиб ухлади. Куёвнинг бу ҳаракатидан гап нимада эканини тушунган келин кечанинг охирги учдан бир қисмида эрини уйғотишга ҳаракат қилди. Лекин эри уйғонишни рад этди. Келин қайта ҳаракат қилди, яна рад жавобини олди. Кейин уни уйғотиш учун эрининг юзига сув сепди. Эри уйғонди ва келин аста тушунтира кетди:

—  Хаёлингиздан нималар ўтаётганини сезиб турибман, гўзал эмаслигимни биламан. Лекин шуни билишингизни истардимки, оила қуришни фақат бир сабабдан истадим. Пайғамбаримиз алайҳис саломнинг бир ҳадисларни амалда кўришни истадим. У зот шундай деганлар:

«Кечаси намоз ўқиган, аёлини ҳам намоз ўқишга уйғотган, агар бош тортса, юзига сув сепган кишига Аллоҳнинг раҳмати бўлсин. Кечаси туриб намоз ўқиган, эрини ҳам намоз ўқиш учун уйғотган, агар уйғонмаса, юзига сув сепган аёлга (ҳам) Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!».  Валлоҳи, бу тилагимни амалга оширганингиз учун сиздан жуда миннатдорман. Бу ҳадисни бажаришни жуда истардим, лекин гўзал эмаслигимни билганим учун, турмушга чиқишдан умидимни узгандим. Илтимос, ҳадисни қолган қисмини мен билан адо этсангиз! Куёв уйғонди, намозни бирга ўқидилар.

Намоз тугагач куёв келинга қараркан ҳайратдан карахт бўлиб қолди. Ўзи бу ҳақида шундай дейди:

— Намозни тугатиб, аёлимга қарар эканман, олдинроқ кўрганим, хунуккина аёл шу эканига ишонмасдим. Қасам ичиб айтаманки, худди ёнимда дунёнинг энг гўзал аёли турарди.

Туркчадан Марям Осиё таржимаси