Мақолалар

Кўнгилларга қувонч улашиб…

Чоп этилди Fevral 10, 2019 Кўнгилларга қувонч улашиб…da fikr bildirishni o'chirish

“Вақф” фонди фаолиятидан

Масжидга кўмак

Яқинда “Масжид” акцияси доирасида Тошкент вилояти Бўка туманидаги “Равот” масжиди қурилиш ишларига кўмак кўрсатилди. Масжидга қурилиш материаллари олиб берилди.

 

Беморлар ҳолидан хабар олинди

Турли касалликларга чалинган, даволаниш учун маблағи етарли бўлмаган кишиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган бир неча акция ва лойиҳалар ҳам амалга ошириб келинмоқда. Шундай акциялардан бири 2018 йил 18 декабрь куни Гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институтида ўтказилди. Ушбу институтда даволанаётган олти нафар беморга 36 миллион сўмга яқин хайрия маблағлари топширилди.

 

Иссиқ кийимлар улашилди

2018 йил 19 декабрь куни Олмазор туманидаги 224-мактабда масъул идоралар билан ҳамкорликда “Бахтли болалик” номли хайрия тадбири ташкил этилди. Унда тумандаги умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож 91 нафар ўқувчига иссиқ кийимлар улашилди.

 

VISA карталари эгалари учун қулайлик

2018 йил 19 декабрь куни хорижий давлатлардан VISA карталари орқали маблағлар қабул қилиш тизими ишга тушди. Энди саховатпеша кишилар шундай карталар орқали ҳам хайрия, закот ва вақф учун моддий ёрдам кўрсатишлари мумкин.

 

“Мурувват карвони” хайрия тадбирлари

“Мурувват карвони” 2018 йил 21 декабрь куни “Зангиота” зиёратгоҳида бўлди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари нутқ сўзлаб, “Вақф” хайрия жамоат фонди фаолиятига атрофлича тўхталдилар. Хайрия тадбирида қатнашган 100 дан ортиқ ёрдамга муҳтож кишига зарурий буюмлар, озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечаклар тарқатилди, ногиронлиги бўлган 20 нафар фуқарога ногиронлик аравачалари, масжидларга диний-маърифий мавзудаги китоблар топширилди.

Ушбу хайрия тадбири 2018 йил 15 декабрь куни Гулистон шаҳридаги “Малика” тўйхонасида ҳам ташкил этилди. Унда вилоятдаги 100 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, ногиронлиги бўлган кишилар, 74 нафар имом-хатибга жами 81 миллион сўм миқдоридаги озиқ-овқат маҳсулотлари, ногиронлик аравачаси ҳамда диний-маърифий китоб ва дисклар берилди.

 

“Тўйлар” лойиҳаси

2018 йил 25 декабрь куни Қашқадарё вилоятида “Тўйлар” акцияси ташкил этилди. Унда бешта никоҳ ва ўнта ақиқа тўйи ўтказилди. Болалар ва ёш оилаларга қимматбаҳо совғалар улашилди.

 

Мурожаатлар қаноатлантирилди

2019 йил 1–10 январь кунлари мурожаатларига асосан ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган ва боқувчисини йўқотган 17 нафар фуқарога 17 миллион 500 минг сўм миқдорида моддий ёрдам берилди, бир нафар ногиронга аравача тақдим этилди.