Дунё янгиликлари

Япониялик олимлар Исломга кирди

Чоп этилди Yanvar 18, 2020 Япониялик олимлар Исломга кирдиda fikr bildirishni o'chirish

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қаришни кечиктириш учун илмий изланиш олиб борган 7 нафар япониялик олимлар Исломни қабул қилиб мусулмон бўлишди. Бу ҳақда en.shafaqna.com манбаси хабар берди.

Олимлар нега мусулмон бўлганликларини қуйидагича баён қилдилар:

«Олиб борилган илмий изланишларимиз натижасида, «табиий йўл» билан қаришни кечиктириш учун зайтун ва анжирдан фойдаланиш кераклигини аниқладик. Биз синаб кўрган бир нечта синовларда, 7 та зайтун, 1 та анжирдан тайёрланган кремларимиз ҳақиқатда қаришни кечиктирганига гувоҳ бўлдик. Қуръони каримда ҳам зайтун билан анжирнинг ёшликка фойдаси борлиги ёзилган экан.

Бундан ташқари, Қуръонда 7 марта зайтун, 1 марта анжир сўзи зикр қилинган экан.

Бу нарса тасодиф эмаслигини билиб Ислом динини танладик. Бизни бошқараётган яратувчи борлигини ҳис қилдик. Биз У борлиққа Аллоҳ, деймиз».

Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси