Дунё янгиликлари

АҚШ ҳарбий ҳаво кучларига илк мусулмон воиза ишга олинди

Чоп этилди Yanvar 19, 2020 АҚШ ҳарбий ҳаво кучларига илк мусулмон воиза ишга олиндиda fikr bildirishni o'chirish

АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари сафида биринчи марта мусулмон воиза пайдо бўлди – лейтенант Солиҳа Жабин Мудофаа вазирлиги томонидан расман ишга тайинланди.

Task&Purpose нашрининг хабар беришича, Солиҳа АҚШга 14 йил олдин Ҳиндистондан ўқиш учун келган. Вақт ўтиши билан у акасининг касбига ҳавас қилиб ҳарбий бўлишга қарор қилди ва ҳарбий касалхоналардан бирида ишлай бошлади. Ўшанда у илк бор дин ҳақидаги саволларга жавоб беришига тўғри келган эди.

Кейинчалик Солиҳа Жабин диний таълим олди ва ҳарбий дин воизи лавозимига ҳужжат топширишди. Энди у ҳарбий ҳаво кучлари сафида хизмат қилади.