Мақолалар

Ислом бузғунчи ғояларга қарши

Чоп этилди Yanvar 20, 2020 Ислом бузғунчи ғояларга қаршиda fikr bildirishni o'chirish

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Эй иймон келтирганлар! Барчангиз ёппасига тинчлик ишига киришингиз» (Бақара сураси 208-оят).

Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи ва саллам бундай дейдилар: “Мусулмонлар унинг тили ва қўлидан омонда бўлган киши чин мусулмондир” (Имом Бухорий ривояти).

Ҳақиқий мусулмон киши бошқаларга озор бериш ҳақида эмас, балки оиласи тинчлиги, яшаб турган жойини обод қилиш, бугуни ва эртаси ҳақида қайғуради, атрофдагиларга яхшилик улашади.

Терроризм – жамиятда тинчлик ва осойишталикни издан чиқариш, одамларни қўрқитиш, даҳшатга солиш, куч ишлатиш, зўравонлик қилиш, одамларни қириб ташлаш, қўрқитиш орқали пул ундириш каби мақсадларни кўзловчи оқим. Экстремизм эса жамиятдаги қонун-қоидаларга зид радикал қараш ва ҳаракатларни ифодалайди.

Терроризм ва экстремизмнинг асосий мақсади сиёсий жараён билан боқлиқ бўлиб, ҳокимиятни эгаллаш ва “халифалик” ёки “ислом амирлиги” давлати қуришга қаратилган. Жамият осойишталиги ва хавфсизлигига таҳдид солиб, инсонлар онгини турли пуч ғоялари билан заҳарлашдан иборат.

Бутун дунё уламолари дин ниқоби остида турли ҳаракатларни амалга ошираётган террористик ва экстремистик оқимларнинг хатти-ҳаракатини қаралаб, уларнинг қилаётган иши Ислом динига умуман алоқаси йўқлигига иттифоқ қилишган.

Ислом – тинчлик ва хотиржамлик дини. Уни ҳар қандай бузғунчи оқимлар таъсиридан сақлайлик. Динимиз таълимотига оид масалаларни, аввало, масжид имом-хатибларидан сўраб, ишончли динимий-маърифий китоблар, интернет тармоғидаги расмий сайтлардан ўқиб-ўрганайлик.

Маъмуржон ЭРКАЕВ тайёрлади

“Ислом нури”  газетасининг 2019 йил, 24-сонидан