Дунё янгиликлари

Путин бир шахс ҳокимиятда муддатсиз бўлиши тажрибасига қайтмаган маъқуллигини маълум қилди

Чоп этилди Yanvar 20, 2020 Путин бир шахс ҳокимиятда муддатсиз бўлиши тажрибасига қайтмаган маъқуллигини маълум қилдиda fikr bildirishni o'chirish

Бир шахс ҳокимиятда муддатсиз бўлиши тажрибасига қайтмаган маъқул. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Санкт-Петербургда иккинчи жаҳон уруши фахрийлари билан учрашуви чоғида маълум қилди.

Путин билан мулоқот чоғида фахрийлардан бири президент ваколатларини аниқ муддатлар билан чеклашдан воз кечиш ва буни Россия конституциясида белгилаб қўйишни таклиф қилди. Бунга жавобан Путин айрим фуқаролардаги президент алмашинуви олиб келиши мумкин бўлган беқарорлик билан боғлиқ хавотирларини тушуниши, бироқ советлар пайтидаги тажрибани қайта тиклаш зарурати йўқлигини билдирди.

«Ўтган асрнинг 80 йиллари ўрталаридаги давлат раҳбарлари охирги кунларигача ҳокимиятда бўлишлари ва ҳокимият алмашинуви учун зарур шартларни таъминламасликларига оид вазиятга қайтиш жуда аянчли бўлар эди. Яхшиси, бундай ҳолатга қайтмаган маъқул», — деди Россия президенти.