Янгиликлар

Ҳаж ва умра вазирлигида мулоқот ўтказилди

Чоп этилди Yanvar 21, 2020 Ҳаж ва умра вазирлигида мулоқот ўтказилдиda fikr bildirishni o'chirish

Саудия Арабистони Ҳаж ва умра ишлари вазири доктор Солиҳ Бентин таклифига асосан “Ҳаж–2020” мавсумининг ташкилий ишларини келишиб олиш мақсадида, “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши раиси Абдуғофур Аҳмедов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Темирхон ўғли Самарқандий ҳазратлари бошчилигидаги делегация Саудия Арабистонига жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, 20 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Темирхон ўғли Самарқандий ҳазратлари ва делегация аъзолари Саудия Арабистони Ҳаж ва умра ишлари вазири ўринбосари билан Абдулфаттоҳ бин Сулаймон учрашув ўтказдилар.

Мулоқотда “Ҳаж – 2020” мавсуми юзасидан имзоланиши лозим бўлган шартнома шартлари ўзаро муҳокама қилиниб, ишчи гуруҳининг йиғилиши ҳам ўтказилди. Ушбу учрашувда шартноманинг бандлари муҳокама қилинди. Шунингдек, мазкур учрашувда томонлар ҳаж мавсумини намунали, тартибли ва энг юқори даражада ўтказиш масалаларини келишиб олишди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати