Пазандалик

«Қора шахзода» ширинлиги

Чоп этилди Fevral 11, 2019 «Қора шахзода» ширинлигиda fikr bildirishni o'chirish

Керакли масаллиқлар:

1. Ун
2. Тухум – 6 дона
3. Шакар – 2,5 стакан
4. Қатиқ – 1 литр
5. Салат ёғи – 0,5 стакан
6. Какао (Турция) – 4 ош қошиқ
7. Қавартма (Разрыхлитель) – 1,5-2 пачка
8. Сода, уксус – 1 чой қошиқ

 

Глазурь учун

1. Какао (Турция) – 3 ош қошиқ
2. Шакар – 4 ош қошиқ
3. Қаймоқ – 3 ош қошиқ

 

Крем учун

1. Маргарин – 300гр.

2. Қайнатилган сут (варенный ирис) – 200 гр.

 

Пропитка учун

1. Аччиқ кофе – 0,5 пиёла

Тайёрланиши:

Қатиқга сода ва уксусни солиб, ачитиб қўямиз. 

Идишда тухум ва шакарни оппоқ бўлгунича кўпиртирамиз. Салат ёғи, қавартма, какао кетма-кетликда солиниб, устидан ачиган қатиқни солиб, аралаштирамиз.

Аралашмамиз суюқ кашасимон бўлгунича ун қўшилади. Духовка листига озгина маргарин суртиб, аралашмани иккига бўлиб, қизиган духовкада ўрта оловда пиширамиз.

Совутиб, пропитка қилиниб, кейин крем суртамиз. Креми хохишга қараб.

Энг устига глазурь қуйилади. Устини хохишга қараб безатса бўлади.

 

Лола ҲАКИМОВА