Дунё янгиликлари

Россияликларнинг қарийб 30 фоизи ишлашни хоҳламасликни, лекин маош олишни исташини маълум қилди

Чоп этилди Yanvar 23, 2020 Россияликларнинг қарийб 30 фоизи ишлашни хоҳламасликни, лекин маош олишни исташини маълум қилдиda fikr bildirishni o'chirish

Россиянинг Superjob иш қидирув хизмати россияликлар орасида сўров ўтказиб натижаларини эълон қилди. Сўровда иштирок этганларнинг 29 фоизи ишлашни хоҳламаслигини, жон-жон, деб уйда ўтиришни, шунга қарамай маош олишни исташини маълум қилган. Бироқ, 58 фоиз фуқаро иш – бу фақат пул, дегани эмас, балки ривожланиш учун имконият ҳамдир, деб жавоб берган.
Хабарда айтилишича, ишламаса ҳам ҳар томонлама таъминланган бўлиш айниқса, 25-34 ёшгача бўлган ёшларга ёқар экан. 24 ёшгача бўлган ёшларнинг 23 фоизи эса бундай ғояга қаршилигини билдирган.
Сўров 2020 йил 15-16 январь кунлари ўтказилган бўлиб, унда 1600 нафар меҳнатга яроқли фуқаролар иштирок этган.