Дунё янгиликлари

БМТ чигирткага қарши кураш учун 10 миллион доллар ажратди

Чоп этилди Yanvar 23, 2020 БМТ чигирткага қарши кураш учун 10 миллион доллар ажратдиda fikr bildirishni o'chirish

БМТ бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Марк Лоукок Африка қитъасида чигирткага қарши кураш учун БМТ фавқулодда вазиятлар Марказий жамғармасидан 10 миллион доллар ажратди.

«БМТнинг гуманитар раҳбари Марк Лоукок Шарқий Африкада саҳро чигирткаси ҳужумига қарши курашни кучайтириш мақсадида БМТ фавқулодда вазиятлар Марказий жамғармасидан 10 миллион доллар ажратди», — дейилади ахборотда.

БМТда таъкидланишича, чигирткаларнинг Африка шохи, Жануби-Ғарбий Осиё ва Қизил денгиз ҳудудига ҳужуми Эфиопия ва Сомали учун охирги 25 йилдаги энг кенг қамровлиси ва Кения учун охирги 70 йилдаги энг ёмони ҳисобланади.