Дунё янгиликлари

Буюк Британия парламентида мусулмонлар сони кўпайди

Чоп этилди Yanvar 24, 2020 Буюк Британия парламентида мусулмонлар сони кўпайдиda fikr bildirishni o'chirish

Буюк Британия парламенти тарихида биринчи марта мусулмон аёл депутатлар сони мусулмон эркак депутатлар сонидан ошди. The News.com.pk нашрининг хабар беришича, яқинда бўлиб ўтган сайлов натижаларига кўра, парламентда аёлларнинг умумий сони 220 нафарга етди.

Парламентнинг олдинги таркибида мусулмон депутатлар сони 16 нафар бўлиб, уларнинг тенг ярми аёллардан иборат эди. Бу сафар эса мусулмон депутатлар сони 21 га етди ва уларнинг 11 нафари аёллардир. Мазкур аёлларнинг 6 нафари аслида покистонлик ёки кашмирлик, 4 нафари бангладешлик ҳисобланади, 1 нафарининг миллати – курд.

Депутат аёллардан Шабасна Маҳмуд, Ясмин Қурайший, Ноз Шоҳ, Розена Аллин-Хон ва Нусрат Ғани янги муддатга қайта, Зара Султон эса биринчи марта сайланди. Йигирма етти ёшли Зара парламентнинг энг ёш мусулмон аъзоси бўлди.