Мақолалар

Оила соғинчи – энг буюк соғинч

Чоп этилди Fevral 11, 2019 Оила соғинчи – энг буюк соғинчda fikr bildirishni o'chirish

Аҳоли орасида қарор топган тотувлик, меҳр-оқибат ришталарининг ҳавасли эканида имом-хатибнинг ҳам муносиб ўрни бор. Айниқса, оила мустаҳкамлиги ва ёш авлоднинг маънан баркамол бўлиб, соғлом эътиқод асосида вояга етишида имомлар ўзларини масъул деб биладилар. Бу борада улкан ҳаётий тажрибага эга зиёлилар, ҳамкор ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда маърифий тадбирларда бўлиб, динимиз таълимотлари, аждодларимизнинг ибратли ҳаёт йўлларидан намуналар келтириб, кишиларни эзгуликка, бугунги фаровон ҳаёт шукронасига чақиради.

Имом-хатиблар ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ажрим ҳолатига келиб қолган 362та оилалар билан суҳбат ўтказиб, уларни яраштириб қўйдилар. Шунингдек, ёш оилаларга оила – мустаҳкам даргоҳ экани, сабр-қаноатнинг фазилатлари ва мукофотлари, ота-онани рози қилиш савобли амаллардан экани, қайнона-келин муносабатлари, оилалар доимо аҳил ва иноқ бўлиши хусусида тушунтиришлар берилди ва уларга юртимизда олиб борилаётган кенг қамровли ўзгаришларнинг туб моҳиятини, барча-саъй ҳаракатлар фақат инсон манфаатлари ва халқимизнинг фаровон ҳаёти учун экани қайд этилиб, ёшларга илм-маърифат, касб-ҳунар эгаллашнинг ҳаётий зарурати, бу билан бахтли келажак ва жамият тараққиётида ўз ўринларига эга бўлишлари мумкинлиги уқтирилди.

Бу каби хайрли тадбирларда яраштирилган оилалар оила соғинчи, ота-она меҳрига ҳеч нарса тенг келмаслигини теран ҳис қилдилар, ёши улуғлар эса набиралари ота-оналари бағрида яшаётганини кўриб хурсанд бўлдилар,