Мақолалар

«Ким никоҳга қодир бўлса»

Чоп этилди Fevral 11, 2019 «Ким никоҳга қодир бўлса»da fikr bildirishni o'chirish

فَانكِحُواْ مَا طَابَ لَكُم مِّنَ النِّسَاء مَثْنَى وَثُلاَثَ وَرُبَاعَ فَإِنْ خِفْتُمْ أَلاَّ تَعْدِلُواْ فَوَاحِدَةً

«Бас, ўзингизга ёққан аёллардан иккитами, учтами, тўрттами, никоҳлаб олинг. Агар адолат қила олмасликдан қўрқсангиз, биттани (олинг)»  (Нисо сураси, 3-оят).

Аллоҳ таоло ушбу ояти каримада мўмин-мусулмон бандаларига пок йўл билан никоҳда бўлишни амр этмоқда. Шу билан бирга, икки, уч ёки тўртта хотин олиш учун уларнинг орасида адолатли бўлишни шарт қилиб қўймоқда. Ким адолатли бўла олмасликдан қўрқса, биттага уйланиши кераклиги уқтирилмоқда. Бу никоҳга бўлган кучли тарғибдир.

Ҳадис:

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Эй ёшлар жамоаси, ким никоҳга қодир бўлса, уйлансин. Албатта, у кўзни тўсувчи ва фа
ржни сақловчидир. Ким қодир бўлмаса, рўзани лозим тутсин, бу унинг учун бичилишдир», деганларини эшитдим».
Бешовлари ривоят қилишган.

 Ушбу ҳадисда «никоҳга қодир бўлса», деб таржима қилинган ибора араб тилида «боъа» дейилиб, моддий маънавий ва жисмоний жиҳатдан никоҳга қодирлик маъносини англатади.

 Демак, шу маънодаги қудратга эга бўлган ҳар бир мусулмон шахс уйли-жойли, оилали бўлишга ҳаракат қилмоғи лозим бўлади.

Агар никоҳга моддий жиҳатданми, маънавий жиҳатданми, қудрати етмайдиган, сарф-харажатни кўтара олмайдиган ёки умр йўлдошига зулм қилишдан ўзини тўхтата олмайдиган ёшлар бўлса, рўза тутсин.

 

Кифоя”нинг 2-жуз»идан.