Оила

Оилада эрнинг бурчлари

Чоп этилди Fevral 11, 2019 Оилада эрнинг бурчлариda fikr bildirishni o'chirish

Эр ва хотин аҳил, тотув, бахтли ва фароғатли ҳаёт кечириши учун бир-бирларидаги ҳақларини яхши билиб олишлари ва бунга қатъий амал қилишлари зарур бўлади.

Хотиннинг эр зиммасидаги ҳақлари қуйидагилар:

  1. Хотиннинг эр зиммасидаги ҳаққи эрнинг ўзига ҳам, молига ҳам тегишлидир. Хотиннинг эр зиммасидаги маҳр, нафақа сингари молиявий ва шахсий ҳақларини эр хурсандлик билан адо этиши лозим.
  2. Эр хотинига хушфеъл бўлиши, у билан яхши муомала қилиши, бирга фаровон ҳаёт кечириши, унга озор етказмаслиги керак. Чунки хадисда: “Сизларнинг энг яхшиларингиз аёлларига яхши муомала қилганларингиз” дейилгаан.
  3. Эр хотинининг озорларини кўтариши, у ғазабланганида ва жаҳли чиққанида, мулойимлик кўрсатиши, унинг хатоларини кечириш керак.
  4. Эр хотини билан ўз қадрини туширмайдиган даражада ҳазил-ҳузул қилиши, чақчақлашиши, ўйнамоғи керак. Бу ишлар аёл қалбига сурур бағишлайди, уни масъуд қилади.
  5. Эр аёлини қизғаниши (рашк қилиши ), унинг ор-номусини сақлаши даркор. Оқибати бузуқ бўладиган ҳар қандай ҳолга бепарво бўлмаслиги керак. Аммо ёмон ўй, ўта талабчанлик ва ични билишда ҳаддан ошиш дуруст эмас.
  6. Эр хотинига алоҳида маскан (уй ) қилиб бериши, унда эрнинг яқинларидан ҳеч ким бўлмаслиги лозим.
  7. Эр хотинига бериши лозим бўлган маҳрни, у қанча бўлишидан қатъи назар, тўла бериши керак. Маҳр танҳо хотинниинг ҳаққидир.
  8. Эр хотиннинг озиқ-овқат, кийим-кечак каби эҳтиёжларини исрофга йўл қўймаган ҳолда етарли таъминлаши зарур. У бунга сарфлаган ҳаражатлари учун ажр-савобга эришади.
  9. Эр хотинига диний масалаларни, шаръий ҳукмларни ўргатиши, ибодатга тарғиб қилиб туриши керак.
  10. Агар хотин исён ёки ахлоқсизлик қилсаэр уни тўғри йулга солиш учун одоб ўргатиши лозим. Бу иш босқичма-боқич олиб борилади: аввал панд-насиҳат қилинади, огоҳлантирилади, тарғиб қилинади, қўрқитилади. Булар фойда бермаса, тўшакда унга орқа қилиб ётилади. Аммо ўзини хонада ёлғиз қолдирилмайди. Агар бу ҳам фойда бермаса, хотинини ранжитадиган даражада, аммо танасига  зарар етказмай, бирор жойини қонатмай урилади. Бироқ унинг юзига, бошига, қорнига, белига, баданининг зарарланадиган қисмига уриш мумкин эмас .
  11. Эр хотинининг иффатини сақлиши, уни харомдан ҳимоя қилиши керак. Айниқса қўшилиш чоғида хотинининг хоҳишини инобатга олиши лозим .
  12. Эр хотинини на сўз билан, на феъли билан сўкиб, айблаб, ҳақоратлаб, ёмонлаб, пастга урмаслиги, унинг жисмию хулқини, оиласию яқинларини камситмаслиги зарур. Зеро, бу мусулмон  одобига тўғри келмайди.
  13. Эр хотинини яхши кўрса, уни хурматлаши, қадрлаши лозим, ёмон кўрса, зулм қилмаслиги керак. Истаса, чидаб яшасин ёки яхшиликча  ажрашсин . Аёлни фақат мардлар қадрлайди, пастлар хорлайди.

 

Бундан ташқари, эр одобига кирувчи жуда кўп вазифалар ҳам борки, қуйида уларни ҳам келтириб ўтамиз:

– эр аҳли аёлининг ҳузурига кўчадан салом бериб киради ва уларнинг аҳволини ва кайфиятини сўрайди;

– аёли ёлғиз, кайфияти яхши бўлса, унинг сочларини силаб, суйиб, турли илтифотлар кўрсатади;

– хотинини ғамгин холда кўрса, унга раҳм-шафқат кўрсатади, ҳол сўрайди, яхши сўзлар билан тасалли беради .

– эр турли ширин сўзлар, дил изҳорлари, тасалли ва ваъдалар билан хотинининг кўнглини кўтариб, дилини хуш қилади. Чунки аёл эрининг хонадонида бошқалардан умидсиз, яхши сўзга муҳтож бўлади;

– аёлига бола тарбиясида яқиндан ёрдам беради, бу соҳада унинг ишларини енгиллаштиради. Болаларга иймон-эътиқодни тушунтириш, касб-ҳунар ўргатиш, жисмонан чиниқтириш кўпроқ оталар зиммасида бўлади .

– хотинини асло урмайди, дунёвий ишлардаги айрим қусур ва камчиликлари учун сўкиб-тергамайди . Дин ишларида йўл қўйган қусурии учун бир кундан ортиқ гина-араз қилмайди, аёли жуда ҳаддан ошганида исломий танбеҳ чорасини қўллайди;

–  хотини яхши хулқли, ораста бўлиб, хизматларини комил адо этса, унинг ҳаққига дуолар қилади, Яратганга хамдлар  айтади;

– тирикчилик ва рўзғор ташвишлари хусусидагина эр аёли билан маслаҳатлашади, бундан бошқа катта иш, масъулиятларини  аёлига юкламайди. У аёлига ўзининг қайғу-мусибатлар ва ташвишларини, ишдаги кўнгилсизликларини, душманлари ва зиммасидаги бурчларини айтиб, унинг оромини бузмайди;

–  хотиннинг гуноҳ бўлмаган майда-чуйда қусур ва ҳийлаларига кўз юмиб, уларни билмаганликка олади, унинг бутун сир ва айбларини бошқалардан пинҳон тутиб, яширади;

–  аёлининг номаҳрам, бегона эркаклар билан бирга ўтиришидан, улар билан ёлғиз қолишидан, апоқ-чапоқ  бўлиб кетишидан рашк қилади;

–  эр хотинига Аллоҳ буюрган амалларни, дин одобларини ўргатади;

–  эр аёлининг изнисиз сафарга кетмайди, уни узоқ вақт ҳижронга солмайди, аёли билан бахтли ҳаёт кечираётган бўлса,  устига уйланмайди;

–  аёлига хизматлари учун  миннатдорчилик билдириб туради .

 

 

Абдувоҳид ИСАҚОВ,

Наманган шаҳар “Мирёқуббой-Мирхакимбой” жоме масжиди имом- хатиби