Ўзбекистон янгиликлари

Туркиялик режиссёр Навоийга бағишланган ҳужжатли фильмни тасвирга олди

Чоп этилди Fevral 11, 2019 Туркиялик режиссёр Навоийга бағишланган ҳужжатли фильмни тасвирга олдиda fikr bildirishni o'chirish

Туркиялик режиссёр Ҳусайн Ўзбен томонидан “Дунё адабиётининг чинори” номли ҳужжатли фильм суратга олинган.

Бугун улуғ мутафаккир бобомиз таваллудининг 578 йиллигига бағишлаб Алишер Навоий номидаги кино саройда мазкур ҳужжатли фильмнинг тақдимот маросими ўтказилди.

– Фильмда туркий адабиётнинг улуғ чинори, дунё шоири Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижоди турк ҳамда ўзбек навоийшунос олимлари томонидан кенг тараннум этилади. Одатда ҳар бир шоирнинг битта девони бўлади. Алишер Навоийнинг тўрт девони бор: Болалик, Ёшлик, Балоғат ва Кексалик девони. Навоий тазкираларида юзлаб шоир, адиблар тилга олинган. Булардан 170 таси туркийдир. Илк бора 170 туркийзабон адибларининг ҳаётини тушунтирган Навоий бўлди. Бугунгача кўплаб фильмлар олдим. Бироқ бунисининг ўрни бўлак. Шунинг учун фильмни аввал сизларнинг эътиборингизга ҳавола этишга аҳд қилдим. Бир неча кундан кейин Туркияда премьераси бўлиб ўтади, – дейди режиссёр Ҳусайн Ўзбен.

Фильм сценарий муаллифи – профессор Меҳмет Ўзтурк, масъул муҳаррир – Ҳусайн Ўзбен, маслаҳатчилар – профессор Мустафо Кочалин, профессор Нодирхон Ҳасанов. Таржимон – Абдумурод Тилавов, муҳаррир – Олимжон Давлатов.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати