Мақолалар

Тут барги Аллоҳ таолонинг борлигига далилдир!

Чоп этилди Fevral 12, 2019 Тут барги Аллоҳ таолонинг борлигига далилдир!da fikr bildirishni o'chirish

Бир куни бир неча даҳрийлар Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳнинг олдиларига бориб, у кишидан Аллоҳ азза ва жалланинг борлигига далил сўрашди. Имом бироз ўйланиб турдилар-да, кейин: “Далил – тут баргидир!” дедилар. Улар ҳайрон бўлиб, “Тут барги қандай қилиб Аллоҳнинг борлигига далил бўлади?” деб сўрашди. Шунда Имом: “Тут баргининг таъми, мазаси бир хил. Лекин агар уни ипак қурти еса, пилла ишлаб чиқаради. Асалари еса, асал ишлаб чиқаради. Кийик еса, хушбўй ифорли мушк ишлаб чиқаради. Ким турли жонзотларга битта баргни ризқ қилиб бериб, улардан турли нарсаларни чиқаради? Бундай ишга фақат бутун коинотни яратган Аллоҳ таоло қодирдир” деб жавоб бердилар.

 

Нозимжон Иминжонов таржимаси

Манба: muslim.uz