Ўзбекистон янгиликлари

Тошкент шаҳрида янги жоме масжид пойдеворига ғишт қўйилди

Чоп этилди Fevral 11, 2019 Тошкент шаҳрида янги жоме масжид пойдеворига ғишт қўйилдиda fikr bildirishni o'chirish

Аллоҳ таолога шукрки, юртимизда янги масжидларни бунёд этиш, мавжудларини замонавий шаклда қайта барпо қилиш ишлари давом этмокда. Тошкент шаҳри Миробод тумани “Оқ уй” жоме масжидини замонавийлик ва миллийликни инобатга олган ҳолда янги лойиҳа асосида қуриш ишлари бошлаб юборилди.
Бугун, 11 феврал куни бўлиб ўтган хайрли тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари иштирок этиб, масжид биносининг биринчи ғиштини яхши тилак ва хайрли дуолари ила қўйиб бердилар.

 

Маросимда уламолар, маҳалла фаоллари ва мўйсафид отахонлар иштирок этдилар. Шунингдек, уламолар, нуронийлар ва эзгу ниятда йиғилган қалби пок инсонлар ҳам бирин-кетин пойдеворга ғишт қуйдилар.

Бундай эзгу ишга ҳисса қўшиш истагидаги қурувчилар ўз маҳоратларини кўрсатиб, бор куч-ғайрат билан меҳнат қилишмоқда. Зеро, масжид қуришнинг савоби улуғ экани Ислом манбаларида баён қилинган. Бу ҳақда Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан бундай ривоят қилинган:

“Ким масжидда битта чироқ ёқса, ўша чироқнинг нури ўчгунича фаришталар у кишининг ҳаққига истиғфор айтиб турадилар”.

Мана шундай савобли ишларга мухлис халқимиз масжид биноси қурилишида фаол иштирок этмоқдалар.
Ҳақ таоло ушбу жоме масжиднинг қад ростлаётган биносини файзу баракотли айласин.

 

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизмати