Саломатлик

Ушбу маҳсулотлар эрта қаришга сабаб бўлади

Чоп этилди Fevral 1, 2020 Ушбу маҳсулотлар эрта қаришга сабаб бўладиda fikr bildirishni o'chirish

Испаниялик диетолог Елена Де ла Фуэнте “La Vanguardia” нашрига берган интервьюсида эрта қаришга сабаб бўладиган маҳсулотларни маълум қилди.

Диетологнинг қайд этишича, спиртли ичимликлар, қовурилган картошка, шакар ҳамда шакарли ичимликлар, туз ва маргаринни ҳаддан ортиқ истеъмол қилиш натижасида келиб чиқадиган янгиланиш жараёнининг бузилиши ҳужайраларнинг эрта қаришига олиб келади.

Бунга эса трансёғлар сабаб бўлади. Хусусан, улар кейинчалик Алцгеймер касаллигини ҳам келтириб чиқариши мумкин. “Агар жуда ҳам ёғли нарса егингиз келаётган бўлса, маргарин ўрнига сариёғдан фойдаланганингиз яхшироқ”, дейди мутахассис.

Спиртли ичимликнинг зарари эса унинг танани сувсизлантириши билан боғлиқ. Бу йўналишда олиб борилган тадқиқот шуни кўрсатганки, кўп миқдордаги спиртли ичимликларни истеъмол қилган беморларнинг танасида биологик қаришни келтириб чиқарадиган теломерлар сезиларли даражада қисқариб кетган.

Туз ҳам ёш ўтганда саломатликка ёмон таъсир қилади. Бунинг олдини олиш учун эса тузни табиий зираворлар билан алмаштириш яхши самара беради, масалан, яллиғланишга қарши таъсирга эга зарчива билан.