Дунё янгиликлари

Чикагодаги ўзбекистонликлар Камерун аҳолисини ичимлик суви билан таъминлашда ёрдам беришди

Чоп этилди Fevral 11, 2019 Чикагодаги ўзбекистонликлар Камерун аҳолисини ичимлик суви билан таъминлашда ёрдам беришдиda fikr bildirishni o'chirish

Чикагодаги Ўзбекистон-Америка ассоциацияси фаоллари Камерун аҳолисини ичимлик суви билан таъминлашда ёрдам беришди. Бу ҳақда ассоциация вакиллари Facebook’даги саҳифада маълум қилдилар.

Фото: Чикагодаги Ўзбекистон-Америка ассоциацияси

 

Чикагода яшовчи ўзбекистонликлар Африка минтақасида сув чиқарувчи қудуқни ўрнатишга «Булоқ-3» деб номланган хайрия лойиҳасини молиялаштириш мақсадида маблағ тўплаш учун марафонни ишга туширдилар.

Фото: Чикагодаги Ўзбекистон-Америка ассоциацияси

 

2018 йил 18 августга қадар улар 4,5 минг АҚШ доллари миқдорида хайрия маблағларини тўплашди.

Ассоциация маълумотига кўра, Камерундаги Бардап аҳоли пунктида қудуқ ўрнатилган.

 

Манба: kun.uz