Оила

Мева болаларнинг кичигидан берилади

Чоп этилди Fevral 4, 2020 Мева болаларнинг кичигидан бериладиda fikr bildirishni o'chirish

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга янги пишган хурмони олиб келишса, аввал «Аллоҳим! Бизга Мадинамизда, муддимизда, соъимизда (оғирлик ўлчовлари) барака устига барака бергин», деб дуо қилардилар. Сўнг у мевани олдиларида турган энг кичкина болага берардилар».

 Шарҳ: Бу ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари. Энг кичкина боланинг кўнгли бўш бўлади, унинг кўнглига қараш керак бўлади. Бу ҳам исломий одоб, уни ҳам ўрганишимиз, мева-чевами ёки бошқача совғами улашганда кичкиналардан бошлашимиз керак. Шу билан бирга, ҳосил ҳузурига келтирилган шахс Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг суннатларига амал қилиб, барака тилаб дуо қилиши яхши экан.