Дунё янгиликлари

Ёшларга ибрат кўрсатган муслима

Чоп этилди Fevral 12, 2019 Ёшларга ибрат кўрсатган муслимаda fikr bildirishni o'chirish

Покистонлик Рухшона Изҳор ўз қишлоғидаги юзлаб ночорларга текин овқат тарқатади. Унинг савобталаблиги ёш покистонликларга намуна бўлди ва улар муҳтожларни таом билан таъминлашни мақсад қилган “Ризқ” ижтимоий лойиҳасига асос солишди..

“Ризқ”нинг асосчиларидан бири Изҳорнинг ўғли – Хузайфа Аҳмад. “Ризқ” жамоаси  Лаҳурдаги қашшоқ туманларга оид йўл харитаси тузишди ва ночорларга манзилли ёрдам кўрсатишни бошладилар.

Покистон саҳоват кўрсатиш бўйича дунё миқёсидаги пешқадам давлатлардан саналади.

Лойиҳа дастлаб уч дўстнинг шаҳар бўйлаб ўз машиналарида юриб озиқ-овқат маҳсулотларини йиғиши ва тарқатишидан бошланган эди. Бугунги кунда эса, у Покистоннинг йирик шаҳарларидан бири Лаҳурда фаолият олиб бормоқда.