Дунё янгиликлари

Руҳоний ўз жамоасини бошлаб Исломга кирди

Чоп этилди Fevral 12, 2019 Руҳоний ўз жамоасини бошлаб Исломга кирдиda fikr bildirishni o'chirish

Нигериядаги “Оқ либослилар черкови” асосчиси, 64 ёшли апостол Жоэл Жайепе ва унинг ибодатхонасига келувчилар маҳаллий масжидда ўтказилган тантанали тадбирда мусулмон бўлди, дея хабар беради Daily Trustга таянган ҳолда IslamNews.

Руҳоний бошчилигидаги Исломни янги қабул қилганлар дастлаб таҳорат олишди, кейин эса Аллоҳнинг ягоналиги ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг пайғамбари ва элчиси эканлигини айтиб, имон келтиришди.

Янги мусулмон бўлганлардан бири – мактаб ўқитувчиси Сандей Одугбемининг сўзларига кўра, у ва унинг дўстлари Қуръони каримдаги мукаммал далиллар сабаб Исломни қабул қилишга қарор қабул қилдилар. Ушбу далиллар уларда Ислом ҳақ дин эканига ҳеч қандай шубҳа қолдирмади.

Мусулмонлар раҳнамоси Латиф Афолаби масжид жамоасини янги биродарларини қучоқ очиб кутиб олишга ва уларга Ислом дини асосларини ўрганишга ёрдам беришга чақирди.