Мақолалар

Бахт борасида беқофия байтлар

Чоп этилди Fevral 13, 2019 Бахт борасида беқофия байтларda fikr bildirishni o'chirish

Бахтнинг бошланиши баҳор билан боғлиқми? Бойлик билан боғлиқми? Буюклик билан боғлиқми? Бошқачами? Балки булар бизларга бахт борасида бир баҳонадир. Балки… Барчасини бандаларига бахт Бергувчи билади. Биз бир банда. Боқий, Борий, Бир-у Борнинг бандаларимиз биз. Бу – бизга бахт! Бандалигимиз бахт! Башарлигимиз бахт! Бироқ…

Баъзилар бепарводирлар бандалиги борасида, баъзилар балчиқдан бунёд бўлганлари борасида бепарволиклари бисёр. Баъзилар бор — басир бўлиб билмайдилар буларни. Бу бандалар бетида басир-у, бағрида басирмас. Булар башариятнинг беҳаё бузғунчилари. Бироқ…

Барча бандалар бундаймас. Башар боласи бор — бандалигини бутун борлиғи билан беҳисоб бахт билади. Башар боласи бор — барча борини боридаям, бўлмаганидаям буларнинг барчасини Буюклар Буюгиданлигини билади. Бандалар бор — бағри бежон, бандалиги бажо бўлганда, барзаҳга боришини билиб бағридан беун бақиради: Боқийсан, Буюксан, Бирсан, Бунёдкорсан, Беайбсан! Бўшлиқдан бор бўлдирдинг. Бошимни бўй баробар букаман борлигинг билиб. Бандангман. Берганингча, билдирганингча биламан. Билмаганимни билиб, бузганимни билгувчисан. Бу борлиқ бахтини, боқийлиги бешак бўлган Бақонинг бахтини бергин, Буюк бахт бергувчи! Бандаларинг билан бирдаму биродар бўлай. Билакларимни баландга бўйладим, БЎШАШТИРМА.

 

Бечора банданг

Манба:  adabiyot.uz