Пазандалик

Холодец

Чоп этилди Fevral 6, 2020 Холодецda fikr bildirishni o'chirish

Керакли масаллиқлар:

1. Мол оёғи – 2 дона.
2. Мол гўшти (қўл қисми) – 500-700 гр.
3. Саримсоқпиёз – 2 бош
4. Лавр япроғи – 4-5 дона
5. Мурч – 0,5 ош қошиқ
6. Туз

 

Тайёрланиши:

Мол оёғи сувда суягидан ажралгунича қайнатилади. Сўнг, сувдан олиб, суягидан ажратиб, тўғраб, қайта солинади. Устига гўшт майда тўғралиб солинади. Гўшт пишгач, туз ва зираворлар, тўғралган саримсоқпиёз солиб, яна 5-10 дақиқа қайнатилади.

Сўнг, шакл бериш учун идишларга қуйилиб, совутилади.

Эслатма: Безак учун пиёла тубига қайнатилган тухумдан, анор доначаларидан фойдаланиш мумкин. Шакл бериш учун баклажкани тубини кесиб ишлатиш мумкин. Ёдингизда булсин, баклажка эриб кетмаслиги учун холодец бироз совиган бўлиши лозим.