Янгиликлар

Ой йилдан йилга Ер сайёрасидан узоқлашиб бормоқда

Чоп этилди Fevral 7, 2020 Ой йилдан йилга Ер сайёрасидан узоқлашиб бормоқдаda fikr bildirishni o'chirish

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри қўмитасининг ахборотномасида берган маълумотига кўра, Ой йилдан йилга Ер сайёрасидан узоқлашиб бормоқда.

АҚШнинг Мадисон штатидаги Висконсин университети олимлари 1,4 миллиард йил олдин Ой ўз ўқи атрофида айланиш услубини ўзгартириб, сайёрага яқинроқ бўлганини аниқлаганлар. Ўша даврларда сутка давомийлиги 18 соатни ташкил этган.

Ер сайёрасидан Ой йилига 3,82 сантиметр тезликда узоқлашмоқда.

Ер сайёраси билан Ойнинг ўртасидаги масофа 384,4 минг км.ни ташкил этади.