Пазандалик

Хушхўр нонушта

Чоп этилди Fevral 10, 2020 Хушхўр нонуштаda fikr bildirishni o'chirish

Зарур масаллиқлар:
250 грамм сосиска, 10 дона тухум, 2 ош қошиқ ун, 1 чой қошиқ қабартма (разрыхлитель), 2 ошқошиқ кунгабоқар ёғи, туз.

Тайёрланиши:
Тухумлар идишга чақилади, ичига ун, қабартма, ёғ ва таъбга кўра туз солинади. Бу ҳамма масса блендерда яхшилаб аралаштирилади.
Духовка патнисини ёғлаб, ичига аралашма солинади. Унинг устига паррак қилиб тўғралган сосиска керакли миқдорда солинади. Бу патнисни олдиндан қиздирилган духовка ичига қўйилади. Ўртача оловда 10-15 дақиқа пиширилади.
Пишган қуймоқ бўлакларга бўлинган ҳолда, хоҳишингизга қараб, безатилиб, дастурхонга тортилади.
Бу эрталабки нонушта дастурхонига тортиш учун қулай ва осон пишириладиган таомдир.