Оила

Онамга сўз берганман

Чоп этилди Fevral 11, 2020 Онамга сўз берганманda fikr bildirishni o'chirish

Абдулқодир Жийлоний ҳазратлари илм олиш мақсадида Бағдодга кетадиган бўлди. Йўл олдидан онаси отасидан қолган 80 динор пулни кийимининг ички томонига тикиб берди. Ўғлини кузатаркан, тўғри бўл, ҳамиша рост гапир, дея уқтирди.

Кичик Абдулқодир йўлда талончиларга учради. Ундан пулининг яширилган жойини сўрашганида, айтди. Пул ростдан ҳам айтилган жойдан чиққанда, талончиларнинг бошлиғи: «Нимага пулларинг қаердалигини айтдинг?» – дея ҳайрон бўлиб сўраганида, Абдулқодир: «Онамга ёлғон гапирмасликка ваъда берганман», деди.

Бу жавобдан таъсирланган талончилар бошлиғи барча одамлари билан бирга тавба қилиб, ҳидоят йўлини тутди.

“Ирфон” тақвимининг 2010 йил, 4-сонидан олинди.