Пазандалик

Маржумакли ош

Чоп этилди Fevral 12, 2020 Маржумакли ошda fikr bildirishni o'chirish

Керакли масаллиқлар:

200 грамм мол гўшти, ярим килограмм маржумак, 2 дона картошка,  2 дона помидор, 3-4 дона пиёз, 2 дона қизил сабзи, 1 донадан 2 хил булғор қалампири, 6-7 бўлак саримсоқ, кўкатлар.

Тайёрланиши:

Ҳамма масаллиқлар кераклича ҳажмда майдалаб тўғралади. Қизиб турган қозондаги ёққа пиёз солиб, новвотранг бўлгунича қовурилади. Сўнг гўшт солинади. Бироз қовурилгач, помидор солинади. Яна бироздан сўнг картошка, сабзи, булғор қалампири, саримсоқ ва кўкат кетма-кет солиб, қовурилади.
Тузи ростланиб, сув солинади. Сув ҳамма масаллиқларни кўмиб туриши шарт. Суви қайнаб чиққач, қозон таги олови пасайтирилади ва шу ҳолатда 30 дақиқа қайнатилади.
Тозалаб ювилган маржумак қозонга солиниб, олови баландланади. Бунда қозоннинг ҳамма томони бир хилда қайнашига эътибор бериш керак. Суви тортилгач, қозон қопқоғи ёпилиб, олови ош дамлагандагидек пастланиб, 10-15 дақиқа димланади.