Янгиликлар

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти огоҳлантирмоқда

Чоп этилди Fevral 13, 2019 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти огоҳлантирмоқдаda fikr bildirishni o'chirish

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти огоҳлантиради: Мусиқа овозини пасайтиринг!

Акс ҳолда, қўшиқ шинавандаларининг бутун авлоди аудио қурилмалардаги мусиқанинг баланд шовқини туфайли эшитиш қобилиятини йўқотиши мумкин.

Бугунги кунда жаҳонда 466 миллион киши карликдан азият чекмоқда. Ваҳоланки, бу кўрсаткич 2010 йилда 366 миллионни ташкил этган. Демак, сайёрамизда эшитиш қобилиятини йўқотаётган инсонлар сони шиддат билан ошиб бормоқда.

“Евроньюс“нинг ёзишича, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти департаменти бошлиғи Шелли Чадла шу каби хавотир билан аудио қурилмалар ишлаб чиқарувчиларига мурожаат билан чиққан.

“Биз қурилмаларга баланд товушларни автоматик тарзда чеклайдиган, пасайтирадиган ва ота-она назорати функцияларини киритишни тавсия қиламиз “ дейилади мурожаатдан келтирилган иқтибосда.

ЖССТ маълумотларига кўра, жаҳонда 1,1 миллиардга яқин ёшлар (12 дан 35 ёшгача бўлганлар) дам олиш ва кўнгилочар масканларидаги мусиқа шовқини туфайли эшитиш қобилиятини йўқотиш хатарига дуч келмоқда.

 

Малоҳат Ҳусанова,

ЎзА