Мақолалар

Ким агар салавот айтса…

Чоп этилди Fevral 15, 2020 Ким агар салавот айтса…da fikr bildirishni o'chirish

Қуръон тиловати ва Аллоҳ зикридан кейин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтиш энг савобли ишлардан ҳисобланади. Чунки бу нарса Аллоҳ таолонинг амри. Шунинг учун ҳам, ҳар бир мўмин намозларида ташаҳҳуддан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтади.

Имом Шофиъий раҳматуллоҳи алайҳ: “Ташаҳҳуддан кейин салавот айтилмаган намоз намоз ўрнига ўтмайди”, деган экан (“Алфиқҳул исламий ва адиллатуҳу).

Абу Талҳа розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам юзларида қувонч балқиган ҳолларида келдилар. Биз: “Юзингизда қувонч кўрмоқдамиз”, дедик. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Чунки ҳузуримга фаришта келиб: “Эй Муҳаммад! Албатта, Раббингиз айтур: “Ким сизга салавот айтса, албатта, Мен унга ўн марта салавот айтишим, ким сизга салом айтса, Мен унга ўн марта салом айтишим сизни рози қилмайдими?” деб хабар берди”, дедилар» (Имом Насоий ва Аҳмад ибн Ҳанбал).

 

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг муборак васиятлари” китобидан (1-жилд)

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 30000 сўм