Мақолалар

Ким Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтса…

Чоп этилди Fevral 19, 2020 Ким Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтса…da fikr bildirishni o'chirish

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимнинг ҳузурида зикр қилинсам-у, у менга салавот айтмаса, ўша одам бахилдир”, дедилар (Имом Термизий ва Имом Насоий ривояти).

Мўмин банда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га бир марта салавот ёки салом айтиш билан ўн баробар ортиқ ажр олиши бор гап.

Бу ҳақда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай марҳамат қилганлар: “Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ таоло бунинг эвазига у инсонга ўнта салавот (ажр) битади (Имом Муслим ривояти).

Бу аломатлар сирасига, Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан учрашишни хоҳлаш, у зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га интиқ бўлиш ва бунга эришиш учун керак бўлса барча нарсаларни фидо қилишга рози бўлиш ҳам киради.

Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га муҳаббат аломатларидан яна бири у зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) яхши кўрган инсонларни яхши кўришдир.

Бунга масалан, Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу), Умар (ро­зияллоҳу анҳу) ва Ойша (розияллоҳу анҳо)ни яхши кўриш, уларни ҳурмат қилиш киради. Ва саҳиҳ ҳадисларда келган, Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га севимли бошқа кишиларни ҳам келтириш мумкин. Шундай қилиб, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ёқтирган зотларга нисбатан қалбимизда илиқлик ва ҳурмат туйишимиз ҳамда у зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ёқтирмаган тоифаларни эса, ёмон кўришимиз керак. Яна у зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га муҳаббатимиз ифодаси ўлароқ, Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ёқтирган сўзлар, феъллар, амалларни ҳам ёқтиришимиз, яхши кўришимиз мақсадга мувофиқдир.

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг муборак васиятлари” китобидан (1-жилд)

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 30000 сўм