Жефф Безос иқлим ўзгаришига қарши кураш учун 10 миллиард доллар ажратди
Амазон интернет савдо компанияси эгаси, дунёдаги энг бадавлат кишиси Жефф Безос иқлим ўзгаришини «сайёрамиз учун асосий таҳдид» дея баҳолади.
Унинг Инстаграм каналида ёзишича, иқлим ўзгаришига қарши курашда янги усулларни топиш учун бошқа одамлар ва ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлашга тайёр. Унинг айтишича, юқорида тилга олинган маблағ «Безоснинг Ер фонди»га йўналтирилади. Фонд пуллари мазкур муаммо устида ишлаётган олимлар, фаоллар ва нодавлат ташкилотларга берилади.
Эслатиб ўтамиз, Жефф Безос 2018 йилда Форбес версияси бўйича дунёнинг энг бадавлат кишиси, деб эълон қилинди. Ўшанда унинг бойлиги 150,7 миллиард долларга баҳоланган эди.