Дунё янгиликлари

Учта давлатда 120 минг дона Мусҳаф тарқатилади

Чоп этилди Fevral 13, 2019 Учта давлатда 120 минг дона Мусҳаф тарқатиладиda fikr bildirishni o'chirish

Африка Қуръон нашрлари ва жаҳон мусулмон ёшлари уюшмаси томонидан имзоланган битимга кўра, Африканинг учта давлатига 120 минг дона Қуръони карим нашрдан чиқарилиб, тарқатилади. Бу ҳақда IQNA хабар берди.

Маълум бўлишича, шу кунгача ушбу уюшма томонидан Африка қитъасига 4 миллион дона Қуръони карим тарқатилган. Мазкур лойиҳа ушбу йўналишдаги фаолиятнинг навбатдаги босқичи ҳисобланади.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати