Мақолалар

Саҳобаларнинг муҳаббати

Чоп этилди Fevral 22, 2020 Саҳобаларнинг муҳаббатиda fikr bildirishni o'chirish

Анас розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда айтилишича, бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тикувчилик билан шуғулланадиган, бир вақтлар ўзлари озод қилган қулларининг олдига келганларида собиқ қуллари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ошқовоқ билан меҳмон қилади. Уни кўрган Анас розияллоҳу анҳу: “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ошқовоқ еяётганларини кўрганимдан бери, мен ҳам ошқовоқни яхши кўриб қолдим”, деган (Имом Бухорий ривояти).

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг муборак васиятлари” китобидан (1-жилд)

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 30000 сўм