Мақолалар

Дўстлик аломати

Чоп этилди Fevral 24, 2020 Дўстлик аломатиda fikr bildirishni o'chirish

Зуннун Мисрий ҳазратларида бир ҳол бўлди. Натижада у зотда янги-янги жазавалар кузатилди. Буни тушуна олмаган жоҳил одамлар беҳузур бўлдилар, ҳокимга арз қилдилар. Зунуни Мисрий зиндонга ташланди. У зотнинг дўстлари бу ҳақида эшитиб, хабар олиш учун келишди. Уларни кўрган Зуннун Мисрий ҳазратлари сўради:

  • Кимсизлар, бу ерда нима қиляпсизлар?
  • Дўстларингизмиз, ҳолингиздан хабар олгани келдик.

Зуннун Мисрий ноҳуш гаплар айтиб, уларга ҳар хил нарса ота бошлади.

Шунда зиёратчилар қочиб, беркиндилар.

Зуннун Мисрий кулганича уларга қарата деди:

  • Нега қочаяпсиз, нега беркинаяпсизлар? Дўстларим эмасмидингиз?! Дўстнинг азияти дўстга оғирлик қиладими? Дўстликнинг аломати ундан келган аламларга чидаш эмасми?

 Нигора АБДУМУХТОР қизи

“Ислом нури” газетасининг 2020 йил 2-сонидан