Мақолалар

ДАЛОЛАТ ҚИЛГАН ҲАМ АЖР ОЛАДИ

Чоп этилди Dekabr 12, 2018 No Comments

Дини мўбийнимизда бирор яхшиликка йўллаб қўйган ҳам уни қилганчалик ажр олиши ҳақида саҳиҳ ҳадислар баён этилган. Жумладан, Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Абу Довуд, ва Имом Термизий ривоятидаги бир ҳадиси шарифда: «Ким яхшиликка далолат қилса, унга ўшани қилувчининг мислича ажр бор», дейилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси нашрлари “Ҳидоят” журнали ва “Ислом нури” газетасига 2019 йилги обунани ташкиллаштириш ва поёнига етаётган 2018 йилда обуна тарғиботида ғайрат кўрсатган бир қатор масжид имом-хатибларига ташаккур билдириш масадида вилоятларга сафарлар давом этмоқда. Ўтган ҳафта “Мовароуннаҳр” нашриёти бош директори Абдужалил Хўжамов ва ўринбосари Исомиддин Алимов Навоий, Бухоро, Қашқадарё вилоятларида бўлдилар.

Сафар чоғида туман имом-хатиб ва отинойилари билан учрашув ўтказдилар.  Диний соҳа ходимлари минбари бўлган “Ҳидоят” журнали ва “Ислом нури” газетаси билан бирга янги ташкил этилган “Муслималар” ва болалар учун “Илм ва одоб” журналлари ҳақида ҳам илиқ фикрлар билдирилди.

Масжидларда жума маърузаларида айтиладиган ўгитларни халқимизнинг оила аҳилларига етказиш масжид қавмини мазкур нашрларга обуна қилиш билан амалга ҳам ошади. Зеро “Тафсир”, “Ҳадис шарҳи”, “Долзарб мавзу”, “Сўраган эдингиз”, “Яхшиликка чақириш”, “Ёмонликдан қайтариш”, “Мусулмон одоби” каби қатор рукнлар остида оилаларга ҳидоят, ислом нури кириб боради.

Нашриёт раҳбарлари обуна тарғиботини ташкиллаштиришда жонбозлик кўрсатган бир қатор имом-хатибларга Ўзбекистон муслмонлари идорасининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширдилар.

Абдувоҳид ЎРОЗОВ

 

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan