Дунё янгиликлари

Пойтахтда мактаб ўқувчилари учун автобуслар текин бўлади

Чоп этилди Fevral 28, 2020 Пойтахтда мактаб ўқувчилари учун автобуслар текин бўладиda fikr bildirishni o'chirish

Қозоғистон пойтахтида балоғат ёшига етмаган барча болалар шаҳар ичидаги автобус йўналишларида бепул юриши мумкин. Бу ҳақда “CTS” МЧЖ раҳбари Бекмирза Игенбердинов маълум қилди.

“28 мартдан эътиборан балоғат ёшига етмаган барча болалар шаҳар ичидаги жамоат транспортида бепул юришади. Шундай қарорга келдик”, — деди компания бошқарув раиси Бекмирза Игенбердинов.

Унинг айтишича, айни пайтда шаҳар жамоат транспортида ҳар куни 130 минг ўқувчи мактабга боради.

“Ташувчи корхоналар учун бу имтиёз ўртача ҳисобга бир ойда 30 миллион зарар келтириши мумкин. Устига-устак, уларга бунинг учун субсидия ажратилмайди. Ҳокимият билан биргаликда зарарнинг ўрнини қоплаш йўлларини кўриб чиқамиз”, — деди компания раҳбари.