Ўзбекистон янгиликлари

Самарқандни зиёрат қилган инсонлар кўзида қувонч балқиди

Чоп этилди Fevral 15, 2019 Самарқандни зиёрат қилган инсонлар кўзида қувонч балқидиda fikr bildirishni o'chirish

13 февраль куни «Вақф» хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи эшитиш ва гапириш билан боғлиқ ногиронлиги бўлган шахслар учун Самарқанд вилоятига зиёрат саёҳати ташкил этилди.

Ушбу саёҳатга 40 нафар кишилар жалб этилган бўлиб, саёҳатдан Самарқанддаги бир қанча зиёратгоҳларни зиёрат қилишлари, Ислом динининг кенг ёйилишида ўз ҳиссаларини қўшган уламолар ҳаққига дуои тиловатлар қилишни мақсад қилинган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги «Муслим-тур» сайёҳлик компанияси ташкилотчилигида зиёратчилар Самарқанд томон йўлга чиқдилар.

Зиёрат одоблари, зиёратгоҳлар ҳақида зиёратчиларга маълумот берилиб, муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш савобли амал эканлиги тушунтирилди.