Хом гапга пишиқ жавоб: “Бу сизнинг ишингиз”
Уруш йиллари Францияни босиб олган немис фашистлари машҳур рассом Пикассонинг устахонасига тез-тез кириб туришарди. Мусаввир уларга ўзининг битта асаридан олинган фотонусхани “Эсдалик учун” дея имзо қўйиб, туҳфа этаверарди. Унда Испан қишлоғининг фашистлар томонидан яксон қилиниши тасвирланган эди. Кунлардан бир кун устахонага гестапо агенти кириб келади ва сумкасидан ўша фотонусхани жаҳл билан олиб, рассомга кўрсатади:
– Бу сизнинг ишингизми?
– Йўқ, бу сизнинг ишингиз! – деб жавоб қилади рассом.