Ўзбекистон янгиликлари

2019 йилда банклар фуқаролардан қанча доллар сотиб олди?

Чоп этилди Mart 6, 2020 2019 йилда банклар фуқаролардан қанча доллар сотиб олди?da fikr bildirishni o'chirish

Блогер davletovuzʼнинг ёзишича, 2019 йилда тижорат банклари томонидан жисмоний шахслардан 3 млрд 804,4 млн АҚШ доллари миқдорида чет эл валютаси сотиб олинган.

Жисмоний шахслар сотган валюталарнинг 98,6 фоизи АҚШ долларида, яъни 3 миллиард 751 миллион доллар. Қолган сумма евро, Англия фунт стерлинги ва бошқа валюталарда харид қилинган.

Шунингдек, 2019 йилда тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларга қарийб 1 млрд 813 млн АҚШ доллари миқдорида чет эл валютаси сотилган.