Дунё янгиликлари

БААда миллий Қуръон мусобақасининг финал босқичи бошланди

Чоп этилди Fevral 15, 2019 БААда миллий Қуръон мусобақасининг финал босқичи бошландиda fikr bildirishni o'chirish

 

Бирлашган Араб Амирликлари давлатида 20-миллий Қуръон мусобақаси 15 кишидан иборат иштирокчиларнинг ўзаро рақобати билан бошланди. Бу ҳақда el-Beyan газетаси хабар тарқатди.

Ушбу мусобақа Халқаро Дубай мукофоти Қуръони карим институти ташаббуси билан Дубай ҳокими Шайх Муҳаммад ибн Рашид Мактум ва БАА давлати раҳбари ўринбосари ҳомийлигида ўтказилмоқда.

Мусобақада саккиз нафар аёл ва етти нафар эркак қатнашади. Эркаклар мусобақаси Халқаро Дубай мукофоти Қуръони карим институти марказида, аёлларники эса Дубай ал-Наҳза аёллар уюшмаси марказида бўлиб ўтмоқда. Натижалар тез кунда маълум бўлади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати